Қозоғистонда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистондаги Чимкент-Самара автотрассасида содир бўлган ЙТҲда уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бир нафари реанимацияда.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 8 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳудудида Чимкент-Самара автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган, ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Икки нафар аёл М.У. ва М.М. воқеа жойида, З.С. эса касалхонада вафот этган. “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси М.У. Ўрдабаси тумани тез ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимига жойлаштирилган.

Ҳозирда ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

«Бош консулхона вазиятни назоратга олган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тиббиёт муассасаси билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда«, – дейилади хабарда.