Президент давлат хавфсизлик хизматига оид сўнгги янгиликлар расман маълум қилинди

2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сон Қонун билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Президент давлат хавфсизлик хизматига (ПДХХ) юритуви унга тааллуқли бўлган ишлар бўйича терговолди текширувларини ҳамда жиноят белгиларини ва уларни содир этган шахсларни аниқлаш учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, жиноят иши бўйича далил сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни аниқлаш ҳуқуқи берилди. Хизмат ходимлари гувоҳ сифатида иштирок эта олмайдилар. ПДХХ ҳарбий хизматчилари томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар ҳарбий судларда кўрилади.

Ушбу органнинг терроризмга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги ваколатлари белгиланди:

терроризмга қарши курашиш соҳасида

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида

  • Президент, унинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистонда бўлган даврда қўриқланиши лозим бўлган чет давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқларининг, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини ҳамда шахсий дахлсизлигини таъминлайди;
  • қўриқланувчи шахсларнинг доимий ва вақтинчалик ташриф буюрадиган жойлари, шунингдек ҳаракатланиш йўналишлари хавфсизлигини таъминлайди;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
  • қўриқланувчи шахсларнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва дахлсизлигига қарши ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳисобини юритади;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади

ПДХХ биноларининг олд томонида, мажлислар залида ва унинг раисининг хизмат хонасида давлат байроғи ўрнатилади ва давлат герби жойлаштирилади. Расмий давлат рамзлари ПДХХ органларининг муҳрларига ва ҳужжатларининг бланкаларига туширилади.

Хизмат давлат мукофотларига тавсия этади, унинг раиси эса Президент номидан уларни топширади.

ПДХХнинг ҳарбий юкларини божхонада расмийлаштирганлик учун йиғимни тўлашдан озод этилади.

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.09.2019 йилдан кучга кирди.

Бу ҳақда Олег Заманов «Norma.uz» орқали маълум қилди.