Ўзбекистоннинг Бош муфтийси, Мусулмонлари идораси раиси ишдан олинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда Azon.uz портали хабар тарқатди.
Муфтий Усмонхон Алимов, бугун Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, унинг вилоят вакилликлари ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган мажлисда ишдан олинган.