Автомашина эгасининг яқинларига бошқарув учун бериладиган нотариал ишончнома бекор бўлмоқда. Қонунда яқинлар деганда кимлар назарда тутилган?

Аввалроқ, Президент фармони билан, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Айнан қайси яқинлар учун автомашина бошқуриш учун ишончнома бекор қилиниши масаласи ҳамма учун қизиқарли.

Қайд этилишича, автомашина бошқариш учун ишончнома яқин қариндошлар, яъни ота-она, турмуш ўртоқ (эр ёки хотин), фарзандлар, ака-ука ва опа-сингиллар учунгина бекор бўлмоқда.

Буни амалда қариндошликни исботловчи ҳужжатлар ва суғурта полисида қайд этилгани ҳолати билан исботлаш мумкин.