Тошкентда ММА нинг профессионал жангчиси бўлган спортчи пичоқлаб ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди.
«7news.uz»нинг ишончли манбаси берган хабарга кўра, олган тан жароҳати сабаб спортчи вафот этган.
Ҳозирда воқеа юзасидан Прокуратура органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.