Тошкент шаҳар ИИББ пичоқланганидан сўнг вафот этган ММА жангчиси воқеаси бўйича маълумот берди

Тошкентда 10 сентябрь кунидан 11 сентябрга ўтар кечаси, соат 00:50да Юнусобод туманидаги кафелардан бирида икки тараф ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келди.

Ўзаро келишмовчилик натижасида жанжал иштирокчилари Шайхонтоҳур тумани ҳудудигача боришди ва яна келишмовчилик давом этди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Шайхонтоҳур туманида бўлган жанжал натижасида уч киши жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилган ва улардан бири 23 ёшли Муслимбек О. шифокорларнинг ёрдам берганига қарамасдан вафот этган.

Ушбу жиноят ортидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Жанжалнинг барча иштирокчилари шахси аниқланган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.