Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юборишини айтиб бир неча фуқароларни алдаган “Umid Sayyox” МЧЖ раҳбари қамоққа олинди

Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юборишини айтиб бир неча фуқароларни алдаган “Umid Sayyox” МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.

“7news.uz” нашри ишончли манбасининг суд органларига таяниб хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Боғдод туман судининг 2019 йил 26 мартдаги ҳукмига кўра, 1965 йил 4 июнда Сирдарё вилоятининг Оқ-олтин туманида туғилган Рахманов Хайрулло Рахимович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси(ЖК)нинг  168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари билан айбланиб 8 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Х.Рахмановдан жабрланганлар М.Усмоновга 25.030.000 сўм, А.Кадировга 67.486.588 сўм, С.Содиковга 16.000.000 сўм, И.Ариповга 14.600.000 сўм, М.Дусматовага 35.000.000 сўм, С.Бойбобоевга 32.000.000 сўм, М.Исмоиловага 16.000.000 сўм, К.Мелиевага 18.989.760 сўм, Х.Базаровага 17.000.000 сўм, Р.Қодировга 3.100.000 сўм, Н.Хасановга 17.600.000 сўм ундириш белгиланди.

Х.Рахманов “UMID SAYYOX” МЧЖ шаклидаги сайёҳлик фирмасини очиб, М.Усмоновга саёҳлик фирмаси орқали Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юборишини айтиб алдаб, 2018 йил апрель, июнь ойларида унинг 35.000.000 сўм, худди шу йўл билан 2018 йил апрель, июнь ойларида А.Кадировнинг 70.000.000 сўм, 2018 йил 7 июнь куни И.Ариповнинг 35.600.000 сўм, 2018 йил июнь ойида М.Дусматованинг 35.000.000 сўм, 2018 йил июнь ойида С.Бойбобоевнинг 32.000.000 сўм, шунингдек, “UMID SAYYOX” МЧЖ шаклидаги сайёҳлик фирмаси орқали Саудия Арабистонига “Умра” зиёратига юборишини айтиб алдаб, 2018 йил 7 май куни С.Содиковнинг 16.000.000 сўм, 2018 йил июнь ойида  М.Исмоилованинг 16.000.000 сўм, 2018 йил август, ноябрь ойларида  К.Мелиеванинг 18.989.760 сўм, 2018 йил август ойида Х.Базарованинг 17.000.000 сўм, 2018 йил октябрь ойида Н.Хасановнинг 17.600.000 сўм пулларини, бундан ташқари Р.Қодировга “Isuzu” русумли, 40 845 RAA давлат белгили автобусида “UMID SAYYOX” МЧЖ шаклидаги сайёҳлик фирмаси орқали сайёҳларни Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига олиб бориб келса, ҳар бир сайёҳ учун келишилган пулни беришини айтиб алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 2018 йил июнь-август ойларида автобусида сайёҳларни уч марта саёҳатга олиб бориб келиб, унинг 4.300.000 сўм пулларини такроран фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбли деб топилган.