Тадбиркор Яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати. 2004 йилдан ҳозирги вақтгача, “Navro’z-FT” МЧЖ, “Sanico Trading” хусусий корхонаси, “Shinkonrakttorg” шўъба корхонаси ва “Sanico Group” МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.