Яккасарой тумани ҳокими Сергели тумани ҳокими сифати иш бошлади

Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.