Ўзбекистонда АҚШ долларининг нархи яна қимматлади

Фото: "Jahon.uz"

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эртага, 17 сентябрдан бошлаб эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини эълон қилди.

Ўтган ҳафтадаги нархга нисбатан АҚШ долларининг расмий курси 15,67 сўмга қимматлаб, 9411,3 сўмни ташкил этди.

Шунингдек, евро нархи 60,57 сўмга ошиб, 10421,13 сўмни ташкил қилди.