Ўзбекистонда долларнинг расмий нархи пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 8 октябрь кунидан амал қиладиган долларнинг сўмга нисбатан янги курсини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9433.34 сўм қилиб белгиланди ва ўтган ҳафтадаги нархга нисбатан 13.31 сўм арзонлашиш кузатилди.

1 евро 21.28 сўм қимматлаб 10 354.03 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 145.75 сўм қилиб белгиланди ва унинг расмий нархида 0.44 сўм пастлаш кузатилди.