«Пахта-2019»! Қўшиб ёзиш бу йилги мавсумда ҳам давом этади

Пахта қабул қилиш маскани мансабдор шахслари томонидан сохталаштириш жинояти содир этилганлиги юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ўзининг телеграм канали орқали хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахслари “Ж” фермер хўжалиги томонидан жорий йилнинг 13-15 сентябрь кунлари 2.580 кг пахта хомашёси топширилган бўлсада, жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатлари ва “ECAS” электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн. сўм бўлган 5.940 кг. пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.