Ўзбекистонлик машҳур спортчи ММА жангидан сўнг вафот этди

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Бекзод Нурматов ACA 100 турнири якунлангандан сўнг вафот этган. Спортчининг яқинларининг айтишича, марҳум 8 октябрь куни Ўзбекистонга келтирилади.
Нурматов 4 октябрь куни Absolute Championship Akhmat 100 турнирида Беслан Исаевга қарши курашганди.
Бекзод Нурматовнинг вафот этишига инсульт сабаб бўлган, дейилади хабарда.
Нурматов айни дамда 27 ёшни қаршилаганди, 13 марта жангга кириб, 11 ғалаба ва икки мағлубиятни қайд этган.