Бош прокуратура кўмагида тадбиркорга 1,5 миллион АҚШ доллари кредит ажратилди

Бош прокуратура раҳбариятига “ML” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ёзма равишда мурожаат қилиб, кредит ажратишда амалий ёрдам сўраган.

Аниқланишича, “ML” масъулияти чекланган жамияти раҳбари фармацевтика препаратларини ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорда кредит олиш учун АТ Халқ банкининг Андижон вилояти филиалига мурожаат қилган. Ушбу мурожаат тегишли ҳужжатлар билан бирга филиалнинг кредит қўмитасида кўриб чиқилган. Лекин маблағ тушишида муаммолар учраган.

Маълум бўлишича, банк ва жамият ўртасида 36 ой муддатга, 12 ой имтиёзли давр берган ҳолда йиллик 10 фоиз тўлаш шарти билан қайд этилган миқдорда кредит ажратиш ҳақида шартнома имзоланган.

Бош прокуратура маьбуот хизмати хабарига кўра, жамият раҳбарининг Бош прокуратурага мурожаатидан сўнг мазкур шартнома асосида банк филиали томонидан жамият ҳисоб рақамига кредит маблағлари ўтказилиши таъминланган.