Ўзбекистоннинг Исроилдаги собиқ элчиси Буюк Британияда иш бошлади

Мазкур лавозимни республиканинг Исроилдаги собиқ элчиси эгаллаган.

8 октябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Лондон шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саид Рустамов бунга қадар 2018 йилнинг июнь ойидан буён Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси бўлиб фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунга қадар Ўзбекистоннинг Англиядаги элчиси лавозимини Савдо-саноат палатасининг собиқ раиси Алишер Шайхов эгаллаб келган.