Самарқандда 25 нафар фуқаро «Хот-дог»дан заҳарланди

2019 йил 09 октябрь куни соат 09-30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар «Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси» ташхиси билан ётқизилган.

Аниқланишича, ушбу фуқаролар 2019 йил 06 октябрь куни шаҳардаги «Сиёб деҳқон бозори» ҳудудида жойлашган овқатланиш дўкончасидан «Хот-дог» маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда беморлар аҳволи қониқарли бўлиб даволаш муолажалари давом этмоқда.

Заҳарланиш ҳолати юзасидан «Хот-дог» тайёрлаш дўкончаси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257{1}-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.