​​Учтепа энди ҳақиқий тараққиёт ҳудудига айланади

Учтепа туманида хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини изчил ошириш, туманнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш, бир сўз билан айтганда Учтепа туманини 2019-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан Ҳукуматимизнинг 812-сонли қарори қабул қилинди.

Учтепа туманини 2019-2021 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг устувор йуналишлари қуйидагилардан иборат:

– янги ишлаб чиқариш корхоналарни яратиш, бу билан саноат маҳсулотларни ҳажмларни кўпайтириш;
– аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
– ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражасини янада ошириш;
– туманнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ҳамда ободонлаштириш ишларини жадаллаштиришдан иборатдир.

Ушбу дастурни амалга ошириш учун 1 трлн 585 млрд 140 млн сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

– Дастурга мувофиқ саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича 68 та инвестицион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган. Бу дегани туманимизда 6 мингдан зиёд янги иш ўринлар яратилади.

– Сал кам 11,5 гектар ер участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ташаббускор инвесторлар жалб қилинади.

– Қарорда белгиланган барча вазифалар тизимли амалга оширилиб, Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан кенг жамоатчилик доимий равишда хабардор этиб борилади.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати бу ҳақда маълум қилди.