Оксана Чусовитина ўзининг Гиннес рекордлар китобидаги рекордини янгилади

Спорт гимнастикаси бўйича етти карра олимпиада ўйинлари иштирокчиси Оксана Чусовитина 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

У фаолияти давомида саккизинчи олимпиадада иштирок этадиган бўлди ва ўзининг Гиннес рекордлари китобидаги рекордини янгилади.

Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати баҳсларининг таяниб сакраш турида иштирок этаётган 44 ёшли Чусовитина индивидуал баҳсларда Олимпиада йўлланмасини берувчи нормани бажарди ва саккизинчи бор бундай нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.