Ўзбекистон мудофаа вазирига матбуот котиб тайинланди

Подполковник Зулфиқоров Баҳром Билолидинович мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

БаҳромЗулфиқоров 1980 йилда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини имтиёзли диплом билан, 2008 йилда эса Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.

Бунга қадар Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, мудофаа вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи саналади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бу ҳақда хабар қилди.