Давлат Солиқ Қўмитасининг «янги тартиб»и ортидан тадбиркорлар касодга учрамоқда

Давлат Солиқ Қўмитаси томонидан яширин иш ўринларини легаллаштириш баҳонасида тадбиркорлар учун «мажбурий энг кам ишчилар  сони» бўйича талаб белгиланди. Киритилган ушбу «янги тартиб»дан биринчи навбатида республика фермер хўжаликлари азият чекмоқда.

Хусусан, республика қўмитаси нодавлат-нотижорат ташкилоти – Республика Қишлоқ хўжалиги кенгашининг ҳеч қаерда расман эълон қилинмаган №01-03-.зд12-16-сонли баёнига асосаниб фермерларнинг ҳар бир гектар ер майдони учун 2та ишчини мажбуран расмийлаштиришни талаб этмоқда. Ушбу талабни бажармаган фермерларнинг иши эса судга оширилиши билан огоҳлантирилмоқда.

Самарқанд вилоят Давлат Солиқ бошқармасининг расмий вакилига кўра ушбу тартиб республика миқёсида белгиланган экан. Тадбиркорлик субъектлари учун «мажбурий энг кам ишчилар сони»ни белгилаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида ҳам кўрсатилмаганлигини алоҳида айтиб ўтиш зарур.

Бундан ташқари Давлат Солиқ Қўмитаси тадбиркорлардан меҳнат қонунчилигини бузган ҳолда ушбу йўқ ишчиларни бир неча ой олдинги саналар билан ишга олиш бўйича буйруқ расмийлаштиришларини талаб этмоқда:

Яширин иш ўринларини легаллаштириш ва мавжуд бўлмаган иш ўринларни бор деб кўрсатиб сохта иқтисодиётга қайтиш ўртасида кескин фарқни англаш жуда муҳим ва аҳамиятли. Ушбу икки тушунчаларни бир-биридан ажрата олмасдан маҳаллий тадбиркорларимизнинг касодга учрашига йўл қўймаслик зарур.

Мирзо Субханов