Тошкентда ҳайдовчи хизмат вазифасини бажариб турган ЙПХ инспекторини уриб юборди (Видео)

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ўз автомашинасида ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи чорраҳада ҳаракатни тартибга солиб турган ЙПХ инспекторини уриб кетди.

бугун, 18 октябрь куни соат 08:00да Абай ва А.Қодирий кўчалари кесишмасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати.

25 ёшли Lacetti ҳайдовчиси А.Р. чорраҳада автомобилларни тартибга солиб турган ЙҲХБ ЙПХ инспектори, лейтенант М.Д.ни босиб кетган.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББнинг ходими тан жароҳатлари олиб, касалхонага олиб борилган ва у ерда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.