Самарқанд аэропортига учиб келган йўловчилар юки ноқонуний очиб текширилмоқда (Видео)

Самарқанд аэропортида божхона инспекторлари учиб келган йўловчилар сумкаларини юк эгалари ва холис гувоҳлар иширокисиз очиб текшираётганлиги ва сўнгра уларни қайта «скочлаб» траспорт лентасига юклаётганлигига гувоҳи бўлдик.

Шу пайтда божхоначилар томонидан йўловчилар сумкалари ичига таъқиқланган ноқонуний буюм ёки модда ташланмаслигига ким кафолат бера олади?

Бундан ташқари, йўловчилар сумкаларидан ҳақиқатда таъқиқланган буюм ёки модда мавжуд бўлганлиги аниқланса, юк эгаси ва холис гувоҳлар иштирокисиз топилган нарсаларни божхоначилар қай тарзда қонуний расмийлаштира олар экан?

Мирзо Субханов