Тошкентда 15 ёшли ўсмир даҳшатли ЙТҲ содир қилди

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ борасида маълумот берди.

Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 5.00да Тошкент халқа йўлининг Учтепа тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 15 ёшли Аҳлиддин.А. «Матиз» автомашинасида бошқарувни йўқотиши натижасида йўл ўртасида турган электр узатувчи темир устунга бориб урилган.

Тан жароҳати олган ҳайдовчи зудлик билан шифохонага етказилган.

Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаган фарзандларга автомашина бермаслик ва бу борада ҳушёр бўлиш борасида огоҳлантирмоқда.