Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари «буханка» нон ичига жойланган марихуанани фош этишди

Фото: "Тошкент шаҳар ИИББ"

2019 йилнинг 20 октябрь куни соат тахминан 17.00 да Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган постда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари (Кинолог ва Пост патруль ходимлари) «Дамас» автомашинасини тўхтатиб текшириб кўришди.

Текширув жараёнида 47 ёшли Махмуд. М. исмли йўловчи қора сумкада «буханка» нон олиб келаётгани шубҳа остига олинган.,

Сумкадаги нон ичида эса наркотик модда – марихуана борлиги тахмин қилиниб, экспертизага тақдим этилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очилгани Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар қилинди.