Тошкентдаги мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик бўлгани айтилмоқда

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги бўлган пичоқбозлик воқеаси ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ расман хабар берди.

2019 йилнинг 21 октябрь куни тахминан соат 10.00да 102 ишонч телефонига Тошкент шаҳридаги № 146-ўрта умумтаълим мактабининг 9ғсинфида ўқийдиган 15 ёшли ўқувчиси 10-синф ўқувчисини пичоқлагани ҳақида хабар берилган.

Тан жароҳати олган 16 ёшли ўқувчи шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ҳам бошлангани хабар қилинмоқда.