Акцияда «Нексия 3» ютиб олган йигит совғаси берилмаётганидан шикоят қилди

Бугун турли акцияларда ютуқларни қўлга киритаётган юртдошларимизни кўриб, кузатиб турибмиз. Катта ютуқларни қўлга киритганларни кўрганда “Омадини берсин”, деймиз қувончига шерик бўлиб.

Аммо ўтказилаётган турли акцияларда “ўйинлар” ҳам бисёр…Самарқанд шаҳридан келган мурожаатга эътиборингизни қаратамиз… Унда Самарқанд шаҳрида яшовчи юртдошимиз Дониёр Зубайдов август ойида Самарқанд шаҳридаги “Самсунг” дўконидан HUAWEI смартфонини харид қилган. Дўконда “UNIQUE MARKETING GROUP” МЧЖ томонидан акция ўтказилаётган бўлиб, харидор купон тўлдирган. 15 кундан сўнг Дониёр Зубайдовгв қўнғироқ қилишиб, «Нексия 3» русумли автомашина ютгани тўғрисида хабар беришган. 20 сентябрда «Зўр Тв» каналида чиқишини айтишган.

Орадан вақт ўтишига қарамай ушбу юртдошимизга акциядан ютган автомобили берилмай келаётган эди. Бундан қаттиқ норози бўлган фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Федерация мутасаддилари бу каби кўзбўямачиликларга бефарқ қараб тура олишмайди, ҳар бир истеъмолчининг мурожаати эътибордан четда эмас. Қилинган саъй-ҳаракатлар сабаб юртдошимизга «Нексия 3» автомашинаси тезкорлик билан олиб берилди.

Бу борада Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациямси Матбуот хизмати хабар берди.