Ўзбекистонда 1 ноябрдан ароқ, вино, коньякнинг нархи кескин ошади

Алкоголь маҳсулотларининг нархи ўзгаради.

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3188, 29.10.2019 й.) .

Қарор билан алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.

– Хусусан, 2019 йил 1 ноябрдан 1 литр тайёр маҳсулот учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нарх тегишлича:

– вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);

– коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);

– ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги ўзининг телеграмдаги канали (https://t.me/huquqiyaxborot) орқали маълум қилди.