1 ноябрдан темир йўл чипталарига 30 фоизгача чегирма жорий этилади

Жорий йил 1 ноябрдан бошлаб “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан 20 фоиздан 30 фоизгача (чипталарни сотиб олиш муддатларига қараб) ички йўналишидаги поездлари учун тариф нархига чегирмалар ўрнатилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ахборот-таҳлил медиа маркази хабар берди.

Хусусан, 060/059, 062/061-сонли “Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:

– поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;

– поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.

007/008-сонли “Тошкент – Шаҳрисабз – Тошкент” йўналишидаги поездларда қуйидаги миқдорларда чегирмалар тақдим этилади:

– поезд жўнаб кетишидан 2 – 5 кун олдин чипта сотиб олинса – 20%;

– поезд жўнаб кетишидан 6 – 45 кун олдин чипта сотиб олинса – 30%.