Қашқадарёдаги ЙТҲда тўққиз киши жабрланди

Қашқадарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз киши тан жароҳати олди.

Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 21:40да фуқаро Н.Х. ўзининг бошқарувидаги фуқаро Ш.Ж.га тегишли «Ласетти» русумли автомашинасини ишончнома орқали Қарши-Еттитом 4Р87 автомобиль йўлининг Еттитом йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ушбу йўлнинг 50-километрида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Р.З. бошқарувидаги МЧЖга тегишли «Нексия» русумли автомашинани йўлига чиқиб кетган ҳолда, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада «Нексия» автомашина ҳайдовчиси Р.З. ва йўловчилар С.У., Э.Р., С.К.лар ҳамда «Ласетти» автомашина ҳайдовчиси Н.Ҳ. ва йўловчилар Д.С., М.Р., Г.Н., Н.Н.лар тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.