Қашқадарёлик 16 ёшли қиз ўзи ўйланмаслигини айтган йигитни ваҳшийларча азоблаб ўлдирди

2003 йилда туғилган Муборак Анорбоева мактабнинг 9-синфини тамомлаган ва Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида яшаб келган.

У ўзидан катта Анвар исмли йигит билан мактабда ўқиб юрган кезлари танишиб қолади ва икки ёш бир қанча вақт ўзаро гаплашиб учрашиб юришган.

Анварнинг бошқа қизга уйланиши ва ўзига уйланмаслигини билган Муборак уни ўлдириш борасида режа тузади ва икки ёш автомашинада гаплашиб туришганда кутилмаганда қиз йигитни итариб юборади ва унинг боши билан автомашина эшигига бориб уриб ҳушидан кетганини билгач сочларидан ушлаб бошини кузовга бир неча марта уриб ваҳшийларча ўлдиради.

Суд мажлисида Муборак айбига иқрор бўлмасдан, Анвар уни зўрлаганини, беҳаё суратларини ижтимоий тармоқда тарқатиб юбориш билан таҳдид қилганини, шу сабабли уришиб кетишганини, йигит унинг бошини машина эшигига урганидан кейин ҳушини йўқотганини, қотил ким эканини билмаслигини маълум қилди.

Бироқ судда тингланган гувоҳлар, экспертиза хулосалари ҳамда тўпланган бошқа бир қатор далиллар орқали ўзини маъсума қилиб кўрсатаётган қиз Анварнинг қотили экани ўз исботини топди.

Суд ҳукмига кўра Муборак Анорбоевага 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бу ҳақда Деҳқонобод тумани прокурори Лазиз Ҳамроев “huquq.uz” нашрига маълум қилди.