Туркияда оғир тан жароҳати олган ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

2019 йилнинг 31 октябрь куни оғир тан жароҳати билан «Çorlu Devlet Hastanesi» шифохонасига олиб келинган ўзбекистонлик З.В. кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан оламдан ўтди.

Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин, марҳумнинг жасадини дафн қилиш учун Ўзбекистонга юборилишини маълум қилди.

Марҳум З.В. «Yıldız Taşlama» фабрикаси ўз иш фаолиятини олиб борган бўлиб, ҳалокат ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмагани ортидан вафот этгани айтилмоқда. Айни бу орада дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.