Россияда ўзбекистонлик йигит 7 ёшли қизалоқнинг номусига тегди

Россия федерациясига қарашли Шимолий Осетияда ўзбекистонлик йигит 7 ёшли қизалоқнинг номусига теккани ва воқеа жойидан ғойиб бўлгани айтилмоқда.

Воқеа жорий йилнинг 28 октябрь куни кўп қаватли уйлардан бирининг кириш йўлагида бўлган.

“Regnum” ахборот агентлигининг хабар беришича, олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида гумонланувчи “педофил” қўлга олинган ва унга нисбатан Россия федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.