ИШИД жангарилари Ўзбекистон ва Тожикистон чегара ҳудудигача етиб келиб, террор ҳаракати содир қилди

Тожикистондаги расмий ОАВ хабарига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларини ажратиб турувчи “Ишкобод” чегара постига ИШИД жангаралари ҳужум уюштирган.

Берилган маълумотларга кўра, ўн кишидан кўп бўлган жангарилар гуруҳи Афғонистоннинг Қундуз вилоятидан келиб, “Ишкобод” чегара постига ҳужум уюштирганлар.

Қундуз вилояти расмийларининг “Би-би-си” Ўзбек хизматига айтишича, жангарлар ўз ҳудудларини кесиб, Тожикистонга ўтишмаган.

Душанбедан унча узоқ бўлмаган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ушбу чегара ўтиш пунктига тунда тўртта автомашинада келган жангарилар томонидан қилинган террор ҳужуми натижасида чегарадагилар ўлдирилган.

Ўз ўрнида террорчилар ҳам йўқ қилинган. Бу қонди хунрезлик ортидан эса чегаралар ёпилган ва дарҳол хавфсизлик чоралари кўрилди.