Обиддин Маҳмудов ўзининг янги асарини оммага тақдим қилди

«Ўзбекистон овози» газетасида мухбир ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида фаолият олиб борган сермаҳсул ижодкор Обиддин Маҳмудов ўзининг «Фарзанднома» асари тақдимотини ўтказди.

Обиддин Маҳмудовнинг «Фарзанднома» китобининг тақдимотида фан арбоблари, олимлар, ёзувчилар ва ёшлар иштирок этишди.

Камтарин инсон, меҳрибон дўст Обиддин Маҳмудовнинг китоби тақдимотида қатнашган унинг дўсти Наврўз Ашуровнинг таъкидлашича, Обиддин ака бу асар яратилишида кўплаб ҳаётий тажрибалардан фойдаланган.