Ёшлар Иттифоқи йўқолиб қолган Абдуллоҳ Тоҳиров бўйича расмий баёнот билан чиқди

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Абдуллоҳ Тоҳиров билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ахборот хизмати хабар берди.

Ёшлар иттифоқи мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган. Бизга маълум қилишларича, Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан Ички ишлар вазирлиги эмас, балки бошқа идора шуғулланмоқда ва тез орада бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.

“Биз имконимиз борича Абдуллоҳ ва унинг яқинларига ёрдам қўлини чўзишга тайёрмиз. Айни вақтда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидан ҳолатга ойдинлик киритиш ва аниқ тафсилотлар олишга ҳаракат қилмоқда.

Биз жараённинг очиқ ва шаффоф ўтиши, ҳолат билан боғлиқ аниқ маълумотларнинг жамоатчиликка тезроқ тақдим қилинишини истаб қоламиз“, дейилади Иттифоқ баёнотида.