Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар бўлади

Бугун, 8 ноябрь куни кеч соат 24:00га қадар Республикасининг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.

«Талимаржон иссиқлик электр станцияси» (ИЭС)нинг 450 МВт қувватга эга электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган энергоблогида газ фильтрларини тозалаш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу муносабат билан мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида бугун, 8 ноябрь куни соат 24:00 га қадар электр энергиясида вақтинча узилишлар бўлади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.