Ўзбекистонда 2022 йилгача йўл инфратузилмаси тубдан яхшиланиб, йўллар сифати оширилади

Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, бунда йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, йўллар сифати, шаҳар ва туманларнинг инфратузилмаси йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар тўлиқ яратилмаганлиги кузатилмоқда.

2018 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш, йўллар сифатини ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор regulation.gov.uz сайти орқали муҳокамага қўйилди. Бу муҳокама учун барча ўз таклифини бериши мумкин.