Ўзбекистонда тухум нархи сабаби нега ошаяпти. Чунки айримлар уни яширинча хорижга ташимоқда

Бугунги кунда давлатимиз томонидан экспортга кенг имкониятлар ва қулай шарт шароитлар яратиб берилмоқда. Бироқ мазкур имкониятларни суиистеъмол килиш ҳолатлари ҳам афсуски кузатилмоқда.

Жумладан, экспорт мақсадида мамлакатимиздан қўшни давлатга йўл олган фуқаро П.Б. бошқарувидаги юк автомашинаси “Айритом” чегара божхона постида белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча  умумий қиймати 32,4 миллион сўмлик  54 минг дона тухумлар борлиги аниқланди.

Божхона қўмитасининг Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.