Бугунги ўйинлар тақвими: “Ливерпул” ва “Челси” баҳси! UEFA Супер кубоги!

“Fscore” сизга футбол, теннис, баскетбол, бейсбол ва бошқа кўплаб спорт турлари бўйича тезкор ва аниқ маълумотларни тақдим этади.

Ҳисоблар, натижалар, ўринлар ва статистикаларнинг барчаси билан ўзингизга қулай усулда танишиб чиқинг!

Сиз осонлик билан бугунги ўйинлар тақвими билан танишишингиз ҳамда исталган жамоа, лига, кубок ёки спорт тури учун келгуси учрашувлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

2019/2020 йиллардаги мавсумда биринчи йирик совринлардан бири “Чели” ва “Ливерпул” ўртасидаги Истанбулдаги “Vodafon Park”да бўлиб ўтадиган UEFA Супер кубоги баҳсида аниқланади.

Ўтган мавсумда “Ливерпул” ўзининг олтинчи Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритиш учун “Toттенхем”ни мағлуб этган бўлса, “Челси” “Aрсенал”ни 4-1 ҳисоб билан мағлуб этиш орқали Европа лигаси совринига эга чиққан эди.

Ушбу мавсумда жамоаларнинг аввалги формаси ҳақида гапиришга ҳали эрта бўлса ҳам, “Қизиллар” APLнинг илк учрашувида “Норвич”ни мағлуб этди, “Челси” эса “Манчестер Юнайтед”

Томонидан катта ҳисобда мағлубиятга учратилди.

Иккала жамоага оид муҳим янгиликлар:

  • “Ливерпул”нинг юлдуз дарвозабони “Норвич”га қарши ўйинда жароҳат олди ва натижада финал учрашувида майдонга туша олмайди.
  • “Челси”да жароҳатдан қайтган иккита асосий таркиб ўйинчиси бор – булар Н’Голо Канте ва Виллиан.

Аммо, Антонио Рудигернинг иштирок этиши ҳамон шубҳа остида қолмоқда.

  • “Челси”нинг юлдуз футболчиси Кристиан Пулишич ўзининг дебют ўйинини ўтказишга тайёр!

Ушбу маълумотларга асосланиб, иккала жамоанинг тахмин қилинган таркиблари қуйидагича:

  • “Ливерпул” – Адриан, Александер-Арнолд Трент, Жоэл Maтип, Ван Дейк, Эндрю Робертсон, Жордан Хендерсон, Фабинио, Жеймс Mилнер, Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирминио, Садио Мане.
  • “Челси” –Кепа Аррисабалага, Сезар Аспиликуэта, Курт Зума, Андреас Кристенсен, Эмерсон, Н’Голо Канте, Жоржинио, Педро, Маунт Мэйсон, Пулишич Кристиан, Жиру.

Сиз ўйин олдидан якуний таркибни “Fscore.uz” сайтининг учрашувлар учун мўлжалланган саҳифаси орқали билиб олишингиз мумкин. Текишириб кўрингчи, биз таркиб борасида хато қилмадикми?

Асосий маълумотлар ва ҳисобни тахмин қилиш (“FScore.uz” таҳлили) мумкин, албатта.

Сиз эътиборга олишингиз керак бўлган муҳим жиҳатлар қуйидагилардан иборат:

  • “Ливерпул ФК” ва “Челси” Европа мусобоқаларида ўн маротаба тўқнаш келган. Бешта ўйинда дуранг, “Қизиллар” икки марта, “Челси” эса уч бор ғалаба қозонган.
  • Барча мусобоқалар доирасида ўтган ўн етти учрашувда “Қизиллар” атига уч марта ғалаба қозонганлар.
  • УЕФА Суперкубогини қўлга киритган сўнгги инглиз жамоаси “Ливерпул” (2005 йил) эди.
  • “Челси” сўнгги ўн саккиз ой ичида Европада мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Уни мағлуб этган охирги жамоа “Барселона” эди (03/2018).

Бизнинг охирги тахминимиз: “Ливерпул” 2-1 “Челси”.

Биз “Fscore.uz” томонидан берилган маълумотларни таҳлил қилиб, “Ливерпул” ғалаба қозониши мумкин деган фикрга келдик.

Ўтмишда “Кўклар” “Ливерпул ФК” ни бир неча маротаба йирик ҳисобда мағлуб эта олган бўлса-да, ҳозирда “Ливерпул” жамоаси кучли ҳисобланади.

Ушбу ўйиннинг қизиқарли бўлишига шубҳа йўқ. Сиз, “Fcore” га ташриф буюриб, реал вақт режимида натижалар, сўнгги янгиликлар ва хабарлар билан танишишингиз мумкин.

Ўзингиз хоҳлаган лига, ўйин, кубок ёки спорт турини танланг, “Fscore” сайтида ҳар бир мухлис учун қизиқарли бўлган маълумот топилади. Ҳар доим ўзингиз қизиққан ўйинингиз борасида барча маълумот ва хабарлардан баҳраманд бўлинг!