«Ҳаж»га жўнатишни ваъда қилган фирма фуқароларнинг 7,5 минг долларини «ухлатди»

Наманганда махсус фирмалардан бири фуқароларни «Ҳаж» зиёратига жўнатаман деб ваъдасини бажармади.
Маълум бўлишича бир гуруҳ фуқаролар Наманган шаҳридаги махсус фирмага «Ҳаж»га кетиш учун мурожаат қилган. Лекин «Виза»нинг кечикиши сабабли уларнинг иши битмай қолган. Бироқ ишни оҳиригача якунламаган фирма фуқаролардан олган пулини қайтариб бермаган.

Шунда жабрланувчи Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилган ва федерациянинг саъй ҳаракати билан тадбиркордан 7.500 доллар қайтариб олинган, дея хабар қилди.