Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаронинг сумкаси ва пули ўғирлаб кетилди

2019 йил 1 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали туман суди судья М.Кукиев, Тошкент авиация транспорт прокурорининг ёрдамчиси Ж.Саидов, гумонланувчи Р.Абидов ва жабрланувчи К.Саидовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган; Абидов Рустамбек Расуловичга нисбатан 2.3-6115/19-сонли жиноят ишини кўриб чиқилди.

1971 йил 6 ноябрь куни Наманган вилоятида туғилган Р.Абидов, 2019 йил 20 август куни соат тахминан 22:26 да, фуқаро К.Саидов “Минерал-Вода-Тошкент” йўналишидаги НУ-646-сонли авиарейс билан “Ислом Каримов” номидаги Тошкент ҳалқаро аэропортига учиб келиб, аэропортнинг учиб келиш залидаги йўловчиларни юкларини чиқариб бериш тасмасидан ўзига тегишли бўлган битта жойдан иборат бир дона юкини топа олмаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган юкини топилишида амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб, Тошкент ҳалқаро аэропорти раҳбарияти номига ариза билан мурожаат қилган.

Фуқаро К.Саидовга тегишли бўлган бир дона жигар рангли сумкаси билан бирга унинг ичидаги жами 343 АҚШ доллари миқдорига тенг бўлган шахсий буюмлари йўловчиларни учиб келиш залидаги юкларни чиқариб бериш лентаси олдида қаровсиз қолдирилганили боис, 2019 йил 25 август куни “Минерал-вода-Тошкент” йўналишидаги НУ-646-сонли авиарейс билан Тошкент ҳалқаро аэропортига соат тахминан 22:17 ларда учиб келган Р.Абидов томонидан яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Суд мажлисида жабрланувчи К.Саидов ярашув тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, Р.Абидов билан ярашганлигини, Р.Абидов ундан кечирим сўраб, етказилган моддий-маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, улар ўртасида ярашув битими ихтиёрий равишда тузилганлигини, гумон қилинувчига нисбатан ҳозирда ҳеч қандай моддий ёки маънавий даъвоси йўқлигини билдириб, унга нисбатан бўлган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўради.

«7news.uz» манбасига кўра, Суд Абидов Рустамбек Расуловичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан юритилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилиши борасида ажрим қилди.