Қозоғистонлик врач ўзбекистонликларнинг тана органларини кесиб олиб сотгани айтилмоқда

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги клиникалардан бирининг бош врачи ўзбекистонлик(қирғизистонлик ва украиналиклар фуқароларнинг ҳам)ларнинг тана органларини ноқонуний кесиб олиб, баъзи хорижлик миллионерларга сотганликда гумонланиб, полиция томонидан қўлга олингани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, бу биргина шифокор томонидан эмас балки бир неча шахсларни ўзида бирлаштирган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари томонидан содир этилгани ҳамда ушбу жиноий гуруҳ  таркибида турли давлат фуқаролари бўлган.

Асосий вазифаларни бажарганликда гумонланиб эса, айнан Чимкентдаги клиника шифокори Абилай Донбай полиция томонидан ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида у қамоққа олинган.

Абилай Донбайга Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 264-моддаси (“Трансмиллий жиноий гуруҳда иштирок этиш”) ҳамда 116-моддаси (“Одам тана органларини қонунга хилоф равишда олиш”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноий тўда асосан инсоннинг буйрагини кўпроқ олиш ва сотиш билан шуғулланиб келгани айтилмоқда.