Қибрайда боғча болаларининг 180,4 млн.лик ҳақини хўжалик мудира «еб» юборди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда 25-сонли мактабгача таълим муассасасининг хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 2018-2019 йилларда жами 180,4 млн. сўмлик гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.