Бизнинг фикримиз! Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов «халқ ҳокими»! (ФОТО)

Бизнинг фикримиз! Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов «халқ ҳокими»! Сабаби ҳокимлик фаолиятининг дастлабки кунларидан бошлаб Тўра Боболов Вилоятнинг олис бурчаги-ю, оддий аҳолиси билан учрашишдан тингани йўқ.

Вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишича, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Олтинсой туманининг “Жиллибулоқ” ва “Оқарбулоқ” ҳамда Шўрчи туманининг “Бахшитепа” ва “Кўклам” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, бандлик, электр энергия, суюлтирилган газ ва ичимлик суви таъминоти, ички йўларни тошлаш, транспорт хизматини яхшилаш ва бошқа масалалар бўйича аҳоли мурожаатлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида кўтарилган масалаларнинг асосий қисмига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Атрофлича ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими Олтинсой туманига ташрифи чоғида жиллибулоқлик 114 ёшни қаршилаган Ҳайит момо Тўраева ҳамда ушбу маҳаллаларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонларида бўлиб, улар ҳолидан хабар олди. Юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик тилаб, дуога қўл очилди. Ҳокимликнинг эсдалик совғалари топширилди.