Ички ишлар вазирлиги ва тизимида бир қатор мулозимлар зудлик билан ишдан олинди

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси берган аниқ маълумотларга кўра, бундан икки кун аввал соат тахминан 21.00 да Ички ишлар идораларида фаолият юритаётган асосан раҳбар ходимлар тезкор йиғилишга чақирилган.

Йиғилишдаги асосий танқидлар Қоровул қўшинлари қўмондонига қарата айтилган ва Қўмондон генерал-Дмитрий Пан ўз лавозимидан озод этилган (Катта эҳтимол билан Дмитрий Панга нисбатан мансаб ваколатини суистеъмол қилганлик гумони билан жиноят иши қўзғатилган).

Дмитрий Пан билан бир қаторда айни шу куни Ички ишлар вазирининг бириничи ўринбосари ҳам ишдан олингани айтилган (Бу борада ҳали расмий маълумот йўқ).

Қоровул қўшинлари қўмондонининг лавозимидан олинишига асосий сабаблардан бири мамлакатимиздаги маҳкумларни сақлаш жойлари (қамоқхона, манзил-колониялари)да рўй бераётган тартибсиз ҳамда Ички ишлар ходимлари томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар бўлган.

Шу воқеалар ортидан асосий қамоқхоналар жойлашган вилоятлардаги уларга жавобгар раҳбарлар ҳам ишдан олина бошлаган. Жумладан, бугун Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳам лавозимидан озод этилган.

Мана икки кундирки, тизимда бўлаётган ўзгаришлар Ички ишлар вазирлиги Матубот хизмати томонидан матбуотга очиқланмади.