Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов жорий йил 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келади.

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг боришини кўриб чиқади.

Президентлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, Туркманистон Президенти 29 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.