Саида Мирзиёева Қашқадарё вилояти Журналистлар уйи биносидаги ачинарли аҳволга эътибор қаратди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Қашқадарё вилояти Журналистлар уйи биносидаги ачинарли аҳвол бартараф этилишига эътибор қаратди ва қуйидагиларни билдириб ўтди.

– «Ачинарли аҳволга тушиб қолган Қашқадарё вилояти Журналистлар уйи биноси, умид қиламизки, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан тез фурсатда бартараф этилади. Биз ҳам унинг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этиб, баҳонада вилоят журналист ва блогерлари билан учрашишга тайёрмиз» – дейди,  Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Қашқадарё вилояти Журналистлар уйи биносидаги ачинарли аҳвол акс этган фотосуратни ҳам эълон қилди.