Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг йиғилишида илк бор Ўзбекистонда ишлаб чиқилган стандарт қабул қилинди.

Миллий маҳсулотимизнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида БМТнинг Европа Иқтисодиёти Комиссияси томонидан 2019 йил 20 ноябрдаги йиғилишида  илк бор Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳалқаро стандарт қабул қилинди.

“Ўзстандарт” агентлиги қуритилган қовун маҳсулотига сифат талабларини белгиловчи ушбу  стандартни  “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, маҳаллий экспортёр корхоналар мутахассислари ҳамда ҳалқаро ташкилотлар кўмагида ишлаб чиқилиб, амалиётда синалди хамда шу йилнинг июнь ойида Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Европа Иқтисодиёти Комиссиясида ижобий  қабул қилинган эди.

Ушбу стандартни ишлаб чиқиш ҳалқаро майдонда, жумладан комиссия таркибидаги АҚШ, Германия, Туркия, Эрон, Марказий Осиё давлатлари томонидан ҳар томонлама ижобий қабул қилинди.

Бу дунёдаги биринчи халқаро сифат стандарти бўлиб, қуритилган қовун маҳсулоти сифатига асосий талабларини, йўл қўйиладиган минимал нуқсонларни, синфланиши, тамғалаш, қадоқланиши бўйича аниқ талабларни белгилаб беради.

Қуритилган қовун стандартини қабул қилиниши аввалом бор экспорт географиясини кенгайтиришга, янги жозибадор экспортбоп маҳсулотга айлантиришга, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар дорамадлари оширишга ва янги иш жойларини яратишга ёрдам беради.

Қуритилган қовуннинг тўлиқ стандарти билан http://www.unece.org/trade/agr/standard/dry/ddp-standards.html ҳавола орқали танишиш мумкин.