Мактабларни етарли миқдорда сифатли кўмир билан таъминлаш мақсадида Телеграм бот ишга туширилди

Мамлакатимиздаги барча халқ таълими муассасаларини куз-қиш мавсумидан беталофат чиқиб олиши учун маҳаллий ҳокимиятлар томонидан иситиш тизимларини таъмирлаш ва уларни кўмир билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактабларни сифатли кўмир билан ўз вақтида таъминланишини назоратга олиш учун жамоатчиликни ҳамкорликка чақиради.

Вазирлик Telegram мессенжерида @maktablarga_komir_yetkazish_bot ботини ишга туширди. Жамоатчиликни мактабларни кўмир билан таъминлашга доир муаммоларни мазкур ботга юборишга чақиради.

Мурожаатчилардан ўз хабарида мактаб рақами, туман (шаҳар) номи ва муаммо ҳақида маълумот юборишлари сўралади (ҳолат суратини ҳам юбориши мумкин). Мурожаатчилар шахси сир тутилиши таъминланади.