Зоир Тоирович ҳоким бўлганидан сўнг Қашқадарёда «свет» ўчиши бошланди

«7News.uz» интернет нашрига мурожаат қилган Қашқадарё вилояти Китоб туманидан бўлган ўқувчимиз. Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 6.00дан буён электр энергиясида узилиш бўлгани ва бу ҳолат ҳозирга қадар тикланмаганини таъкидлади.

Ўқувчимизнинг қўшимча қилишича, бу ҳолатни шахсан у вилоят ҳокимининг алмашиши билан боғламоқда.

Айнан, Мирзаев Зоир Тоировичнинг вилоятимизга ҳоким бўлиб келганиларидан буён электр энергиясининг узатилишида узилишлар кўпайгани ва ҳаттоки бу ҳолат 12 соатдан кўпга чўзилмоқда, – дейди ўқувчимиз!

Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги собиқ «К. Рустамова» жамоа хўжалиги (Қуйиоқбой, Дониёршайх, Панжи қишлоқларида), «Паландара» ж/х.нинг Матмон қишлоғидаги ҳамда «Севаз» ж/х.нинг Хўжаилмкони ва Хўжаимканаги қишлоқларида ҳам электр энергиясида узилишлар муддати узайгани айтилмоқда.

Бу ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиши ва тезкорликда бартараф этилиши тарафдоримиз. Шундоқ ҳам Ўзбекистон учун асосий газ етказиб берувчи вилоятнинг бу ҳудудларида мутлоқо газ йўқ(ҳаттоки, газ трубаси ҳам етиб бормаган).

Таҳририят: «Биз электр энергияси билан боғлиқ бу муаммоларнинг вилоят ҳокимининг алмашиши билан алоқаси йўқ деб ҳисоблаймиз. Шунчаки, трансформаторлар эскирган. Авваллари 100 хўжаликка хизмат қилган, трансформаторлар ҳозирда 170-200 хўжаликка хизмат қилаётгани ва қишнинг барвақт келиши ҳам бунга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Электр энергиясидаги узилишлар бутун мамлакат бўйлаб кузатилаётганини ҳам унутманг. Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида бутун тун давомида «свет» ўчиб қолганининг гувоҳи бўляпмиз». Аммо, бу ҳолатлар тегишли идоралар учун баҳона бўлиб қолмаслиги ва бунинг учун халқ жарб кўрмаслигининг ҳам тарафдоримиз!

Биз Китоб туманининг чекка қишлоқларидаги бу аянчли вазият шахсан Китоб туманининг ва Вилоятнинг янги ҳокими томонидан холисона ўрганилиши ва камчиликлар бартараф этилишига умид қиламиз.

«7News.uz» қолган вилоятлар ва ҳудудлардаги вазиятларни ҳам ўрганади. Бунда бизга сиз азиз истеъмолчиларнинг ёрдамингиз керак. Ўз ҳудудингиздаги токни тақсимловчи трансформатор расмларини ҳамда электр токида бўлган ҳолатни исботловчи фото, видео материалларни бизга юборинг. Биз буни ўз нашримизда ёритамиз.

Шу ўринда яна бир мулоҳаза! Чироқчида ноёб айиқни ўлдирганларга жазо сўрашаётганлар, бутун вилоят аҳли ҳаққига хиёнат қилаётганларни нима қилиш кераклигини ҳам айтиб юборишар, балки!